Роналду
Ads

“Ювентус” клуби бош мураббийи Массимилиано Аллегри “Торино”га қарши бўлиб ўтадиган Турин дербиси олдидан Криштиану Роналдуга яқин орадаги ўйинлардан бирида дам беришини айтди.

“Роналду бизнинг бўлажак 3та ўйинимиздан бирини, аниқроғи “Рома”, “Аталанта” ёки “Сампдория”га қарши баҳслардан бирини ўтказиб юборади. Мен бу ҳақда унга айтдим”, - дейди Аллегри.

Маълумот учун, 33 ёшли португалиялик футболчи жорий мавсум “Ювентус” сафида А Сериянинг барча 15та турида майдонга тушган ягона футболчи бўлиб турибди. Қайд этиш лозимки, Роналду ушбу учрашувларнинг 14тасида майдонда тўлиқ ҳаракат қилган.