Роналдудан азият чекмаган қолмади

Италия чемпионатининг навбатдаги турида “Ювентус” ҳужумчиси Криштиану Роналду “Кротоне” дарвозасига иккита гол уриб тарихий натижа қайд этгани маълум бўлди.

Криштиану Роналду Италия чемпионатига кўчиб ўтганидан бери  А Серияда тўп тепган барча жамоалар дарвозасини ишғол қилган футболчи сифатида тарихга кирди.

Бундан ташқари, Роналдунинг Италия чемпионатидаги голлари сони 70 тага етди. Шулардан 18 тасини жорий мавсумдаги 19 та ўйинда киритган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)