Роналдудан энг кўп жабр кўрган терма жамоа аниқланди

  • 9 сентября, 2024, 14:09
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Миллатлар лигаси доирасидаги учрашувда Португалия терма жамоаси ўз майдонида Шотландияни 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Tecno

Мезбонларнинг ғалабасини таъминлаган голни ўйиннинг 88-дақиқасида Криштиану Роналду киритди.

39 ёшли ҳужумчи узоқ йиллик фаолияти давомида Шотландия терма жамоасига эндигина йўл топа олди холос.

Stats Foot статистика маркази Криштиану Роналдунинг тўпурарлик борасида янги рекордларни қайд этди. Унга кўра, Шотландия машҳур ҳужумчидан гол ўтказган 48-мамлакат бўлди. Футбол тарихида Роналду бу кўрсаткичга эришган ягона футболчи сифатида рекорд ўрнатди.

Умуман олганда, Роналдудан энг кўп жабр кўрган терма жамоа Люксембург ҳисобланади. Криштиану бу мамлакат футболчиларига қарши баҳсларда жами 11 та тўп киритган. Кейинги ўринларда Роналдудан еттитадан гол ўтказган Швеция ва Литва ўрин олган.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию