"Роналдудан кейинги даврга тайёр бўлишимиз керак"

Португалия футбол федерацияси президенти Криштиану Роналду ҳақида гапирди. 

- Португалия футбол федерацияси ва Роналду ўртасида тижорий боғлиқлик бор. Сизнингча, Португалия бренди ушбу босқичда Криштианусиз ҳам кенгаймоқдами? 

"Криштиану катта бренд. Унинг инстаграмда 600 минг обуначиси бор. Биз бу ерга келганимизда Роналду ва Федерация ўртасидаги алоқани билардик ва унинг ҳеч бўлмаганда 2018 йилгача қолишини истардик. 

Барча келишувларга ҳамкорлардан ҳеч бири Роналдуни қолиши талабини қўймаган. Федерация сифатида биз Роналдудан кейинги даврга тайёр бўлишимиз лозим. Шу сабаб 2018 йилдан буён бу йўналишда қадам ташлаяпмиз. 

Ҳақиқатан ҳам, агар у ўзи кўрсатаётган ўйин ва амбициялари билан ишлашда давом этса, менимча яна кўп йиллар термада тўп тепа олади", - деди Фернандо Гомеш. 


Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!