Роналдудан қўрқмай қўйишди
Ads
 
 
"Наполи" тўпурари Дрис Мертенс жамоа бош мураббийи Маурицио Сарри шакллантираётган ҳужумкор футбол унга жуда маъқул келаётганини ва футболчилар Европа чемпионлар лигаси плей-оффида "Реал"га қарши ўйинга тайёр эканини таъкидлади.
 
- Биз ҳужумкор ўйин кўрсатиб, ўз ўйинимизга эга бўлдик, - деди бельгиялик ҳужумчи Дрис Мертенс. - Мен ҳужум марказида ўйнашни истайман, лекин мураббий қанотдан жой беряпти. Биз ҳам катта клубга айланяпмиз ва "Реал"дан ҳам, Криштиану Роналдудан ҳам қўрқмаймиз.
 
 
"Наполи" Италия чемпионатида 35 очко билан учинчи ўринда бормоқда. Дрис Мертенс эса 16 та учрашувда 11 та гол уриб, тўпурарлар баҳсида тўртинчи ўринга кўтарилиб олди.