Роналдудан суперрекорд ёхуд Месси ҳам унга тан берди
Ads
"Реал" ҳужумчиси Криштиану Роналду кетма-кет олти йил давомида 50 тадан кўп гол урган жаҳондаги биринчи футболчига айланди. Испания чемпионатининг 13-турида "Спортинг" дарвозасини икки маротаба ишғол қиган Криштиану бу йилги голлари сонини 51 тага етказиб, суперрекорд ўрнатди.
 
Криштиану Роналду 2011 йилда 60, 2012 йилда 63, 2013 йилда 69, 2014 йилда 61 ва ўтган йили 57 та гол урган эди. Бу йил ҳисобида ҳали ўйинлар бор ва португалиялик суперфутболчининг голлари сони яна ошади.
 
Узлуксиз элликтадан кўп гол уриш бўйича Роналдуга фақатгина Лионель Месси рақобат қилишга қодир деб ҳисобланмоқда. Бироқ, аргентиналик тўпурар 2013 йилги мавсумда голларини сонини 50 тага етказа олмаган ва 45 та тўп билан кифояланган. Айни пайтда Месси ҳисобида 54 та гол бор.
 

Минбар

Барча блоглар