Роналдуга

"Ювентус" клуби форварди Криштиану Роналду Мадриднинг дунёга машҳур Marca нашри мукофотини қўлга киритади.

Аниқроғи, 34 ёшли португалиялик футболчи фаолиятида улкан ютуқларга эришган спортчиларга бериладиган “Афсона” мукофоти билан тақдирланади.

Маълумот учун, ушбу мукофотга 1997 йилда асос солинган. Шу кунгача Лионель Месси, Диего Марадона, Майкл Фэлпс, Михаэль Шумахер ва Майкл Жорданлар ушбу мукофотга лойиқ кўрилишган.

Эслатиб ўтамиз, Роналду ҳозирча фаолияти давомида жами 29та совринни қўлга киритган. Шулардан 2 таси Португалия терма жамоаси сафида қўлга киритилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
махмуда Джураева
26/07/2019 16:21
Яшасин, койил, табриклаймиз, адолат барибир карор топибди. Роналду хакикий афсона ва кахрамон. Мукофот эгасини топибди. Яшасин Марса, яшасин Роналду!!!