Роналдуга “Ан-Наср”да нима ёқмаётгани ошкор бўлди?
“Ан-Наср” ҳужумчиси Криштиану Роналду жамоадаги келажаги мавҳум бўлиб турганидан безовта бўлаётгани ҳақида маълумотлар тарқатилмоқда.
TEAMtalk нашрининг ёзишича, ёзда шартномаси тугайдиган 39 ёшли футболчи бу клуб билан ҳамкорликни узайтириш борасида иккиланиб турибди.
Гап шундаки, Роналду “Ан-Наср” билан Саудия Арабистони чемпионати ва Осиё Чемпионлар лигасида ғолиб чиқишни мақсад қилган. Бироқ жамоанинг ҳозирги таркиби билан бу мақсадларга эришиб бўлмаслигини яхши билади.
Криштиану агар клуб таркибини кучайтириш учун муайян трансферларни амалга оширадиган бўлса, риёдликлар билан янги келишув тузишга тайёр.
Энди буёғи “Ан-Наср” раҳбариятига боғлиқ. Криштиану Роналдуга ҳозирдан янги иш бор. Футболчини тарбиялаган “Спортинг” уни Европага қайтаришга тайёр.
Фикрлар