Англия премьер-лигасида энг катта маош олаётганлардан бири Криштиану Роналду “Манчестер Юнайтед”ни кучли тўртликка олиб киролмаса, унинг маоши кесиладиган бўлди. Клуб бу ҳақда футболчини огоҳлантирди.

Айни пайтда португалиялик юлдуз ҳафтасига 458 минг евро маош оляпти. Агар жамоа кучли тўртликка кира олмаса бу сумма 345 минг еврога тушади.

Қизиғи шундаки, Криштианунинг ўзи анча аввал, агар жамоа Европа Чемпионлар лигасига йўлланмани қўлга кирита олмаса, шартномаси бўлишига қарамай, клубни тарк этишини маълум қилган.

Машҳур ҳужумчи жорий мавсумда Англия премьер-лигасида 18 та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига саккизта гол ва учта ассист расмийлаштирди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!