Роналдуга шарт қўйишди!
Криштиану Роналдунинг “Ювентус”даги фаолияти ҳамон мавҳумлигича қолмоқда. Турин клубини Массимилиано Аллегри қабул қилиб олганидан кейин португалиялик футболчининг кетиши ҳақидаги гаплар кўпайиб кетди.
Гарчи Роналду бош мураббий билан учрашгани айтилаётган бўлса-да, томонлар бир тўхтамга келмаган бўлиши мумкин. Чунки, “Ювентус” мутасаддилари фаол тарзда кўп гол ура оладиган ҳужумчи қидирмоқда.
Криштиану Роналдунинг туринликлар билан яна бир йиллик битими бор. У келажагига оид қарорни Европа чемпионатидан кейин қабул қилмоқчи.
Шунга қарамай, у билан музокара ўтказиши мумкин бўлган клубларнинг ягона талаби португалиялик юлдузнинг маошини камайтиришга рози бўлишидан иборат. Ҳозирги пайтда туринликлар тўпурарга йилига 30 миллион евро тўламоқда.
Бошқа бирор клуб 36 ёшли футболчига бу даражада катта маош тўламоқчи эмас. Демак, Роналдуга бошқа жамоа керак бўлса, у маошининг катта қисмидан воз кечишга мажбур бўлади.
Фикрлар