Роналдуга танқид тошлари отилмоқда

“Ювентус” бош мураббийи Маурицио Сарри Италия кубогини бой берганидан кейин жамоаси футболчилари, хусусан Криштиану Роналдуни танқид қилди.

- Афсуски биз ҳозир бундан ортиғига лойиқ эмасмиз. Ўйинда тўпни назорат қиляпмиз, лекин ўткир ҳужумларга кучимиз етмаяпти. Роналду ҳам шу пайтгача уддалаб келган ишини қилиши учун, ҳаракатларига кескинлик етишмаяпти, - деди Сарри.

Туринликлар бош мураббийи Италия кубогининг ярим финалида Роналдунинг пенальтини аниқ амалга ошира олмаганидан норози бўлган эди.

 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)