Роналдуга харидорлар аниқ бўлди

Криштиану Роналдунинг ёзда “Ювентус”ни тарк этиши тобора ойдинлашиб бормоқда.

Турин суперклуб раҳбарияти Европа Чемпионлар лигасида ғолиб чиқадиган даражада кучли жамоани шакллантирмоқчи. Бу лойиҳа бир неча йилни талаб қилади.

36 ёшли Роналдунинг буни кутишга вақти йўқ. Қолаверса, клуб ҳам португалиялик ҳужумчига катта маош тўлаш ниятида эмас. Роналду ҳарчанд ҳаракат қилмасин, “Ювентус”нинг даражаси ички чемпионатдаги рақобатга ҳам дош беролмаяпти.

Deario AS нашри тарқатган хабарга қараганда, Криштиану Роналдуга ҳозирча икки харидор бор. Моҳир ҳужумчини “Реал” ва ПСЖ ўз таркибига қўшиб олиши мумкин. Роналду яна бир неча мавсум Европада тўп тепиб, Чемпионлар лигасида ғолиб чиқишни орзу қилмоқда.

Португалиялик юлдузнинг ёши ўтиб қолаётганига қарамай, гол уриш борасида ҳеч қандай муаммоси йўқ. Жорий мавсумда Роналду барча турнирларда 37 та учрашув ўтказиб, рақиблар дарвозасини 32 марта ишғол қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Турсун Ғани
17/04/2021 18:16
Реалга қайтиш энг яхши вариянт. ПСЖГа борса Юувентусдаги дек ишлари юршмай қолади.