Роналдуга янги шерик келади

Турин суперклуби раҳбарияти ёзда жамоа таркибини қайта шакллантиради. Айни пайтда скаутлар “Ювентус”ни кучайтириши мумкин бўлган номзодларни ўрганиб чиқмоқда.

Маълумотларга қараганда, туринликларга “Ницца” ҳужумчиси Амин Гуирининг ҳаракатлари  маъқул келган. 21 ёшли франциялик футболчи “Лион”дан “Ницца”га ўтганидан кейин ўйини очилиб кетди ва ҳозир жамоасининг асосий тўпурари ҳисобланади.

Гуири жорий мавсумда Франция чемпионатида 29 та учрашувда 12 та гол урди ва жамоадошларига олтита голли пас оширди. Туринда у ёзда кетиши кутилаётган Пауло Дибаланинг ўрнини босиши керак бўлади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)