Роналдуни "Бавария"да кўришимиз мумкин!

Немис тадбиркори Маркус Шон "Бавария" бош директори Оливер Канга электрон почта орқали хат юборди. Шон Мюнхен клубига Криштиану Роналдуни сотиб олишни таклиф қилди ва келишувни молиялаштиришда иштирок этишга тайёрлигини билдирди. Шу билан бирга, тадбиркор ўтиш даврида Роналду футболкалари сотилганидан фоиз сўраган. Буларнинг барчаси ҳақида "Abendzeitung" ўз саҳифаларида маълум қилди.

"Goal" портали бизнесменнинг таклифини ғалати деб атади ва Роналдунинг "Бавария"га ўтиши даргумон. Илгари португалиялик Мюнхен клуби билан боғланган, бироқ немис гиганти ёши катта бўлса-да, юлдуз футболчи учун ортиқча пул сарфлашга тайёр эмаслигини билдирган.

38 ёшли Роналду айни дамда Саудия Арабистонининг “Ан-Наср” клубида ўйнайди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!