Роналдуни ҳайдаб мазза қилганга ўхшайди

“Манчестер Юнайтед” бош мураббийи Эрик тен Хаг жамоа юлдузи Криштиану Роналдуни жамоадан кетиши ҳақида қарор қилган даврни эслади.

- Роналдудан воз кечишга етарлича сабабларим бор эди. Бундан ташқари, бунинг оқибати ҳам билардим. Бу қарор салбий оқибатларга олиб келиши мумкин эди. Лекин мен хавотирга тушмадим. Ўша кунлари ҳам яхши ухладим.

Мен клуб ва жамоани ривожланишига хизмат қиладиган қарорларни қабул қилишим керак. Бу менинг ишим, масъулиятим. Қарорларимнинг оқибати билан келажакда ҳам тўқнаш келаман.

Ўшанда бир тўхтамга келиш учун атиги 10 кун вақтим бор эди. Ҳар доим стратегия ҳақида ўйлаш керак. Бу мен бўйнимга олишим шарт бўлган масъулият эди, - деди Эрик тен Хаг.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!