Роналдуни ҳимоя қиладиган мард топилди
"Манчестер Юнайтед"нинг собиқ ҳужумчиси Димитар Бербатов Криштиану Роналдуга билдирилаётган танқидини ноўрин, деб ҳисоблашини айтди.
"Умумий қоидага кўра, жамоанинг ёмон натижалари ҳар доим юлдуз ўйинчиларга юкланади. "Манчестер Юнайтед"да бу Роналду. Лекин майдонда 11 та футболчи ўйнайди ва шу сабабли, айбни тенг тақсимлаш керак. Криштиану - дунёнинг рамзи. Мухлислар унинг 37 ёшда эканлигини унутмаслиги керак.
Роналду “Юнайтед” учун етарлича ҳаракат қилмоқда, бироқ одамлар унинг ўтмишдаги ютуқлари туфайли ундан кўпроқ нарса кутмоқда”, - деди Бербатов.
Роналду ўтган йилнинг августида "Манчестер Юнайтед"га қайтди ва шундан сўнг, 30 та ўйинда майдонга тушиб, 15 та гол урди ва 3 та голга ассистентлик қилди.
Фикрлар