Роналдуни олганимиз катта хато бўлиб чиқди

“Ювентус”нинг собиқ президенти Жованни Коболли Жильи жамоа тезроқ Криштиану Роналдудан қутилиши кераклигини таъкидламоқда.

- Мен ҳар доим рост гапиришга ҳаракат қиламан: Роналдуни олиш катта хато эди. Бу харажатларни қоплашнинг имкони йўқ. Роналду буюк ўйинчи, бироқ у қанчалик тез Туринни тарк этса, ўзига ҳам, “Ювентус”га ҳам фойда бўлади.

Мен Массимилиано Аллегри Роналдудан қандай фойдаланишни билишига умид қиламан. Роналду “Ювентус” ҳужумларини тўхтатиб қўяпти. Жамоавий ўйин орқали “Ювентус” Роналдусиз кўп нарса қила олади, - деди Жованни Коболли Жильи.

“Ювентус” Роналдуни 31 августгача 25-30 миллион еврога сотиб юборишга тайёрлигини билдирган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!