Роналдуни тўхтатса бўладими?

“Интер” ҳимоячиси Алессандро Бастони А Сериянинг 18-турида “Ювентус” билан бўладиган ўйин олдидан ўз фикрларини билдирди.

- “Ювентус” кўп йиллардан бери чемпионликни ҳеч кимга бермаяпти. Бизнинг бош соврини учун йўлимиз ўтган йили Антонио Конте жамоани қабул қилиб олган пайтдан бошланди. Биз “Ювентус”ни қийин аҳволга солишимиз керак.

Криштиану Роналдуни қандай тўхтатиш мумкин? Буни билсам эди...

Биз кучли рақибга қарши жамоавий ўйин намойиш қилишимиз лозим, - деди Бастони.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)