Роналдунинг аввалги маҳорати қолмади
"Барселона"нинг собиқ ярим ҳимоячиси Гаиска Мендьета "Ателико" ва "Реал" ўртасида 19 ноябрь куни бўлиб ўтадиган Мадрид дербиси олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
- Роналдунинг ўзи илгаригидек майдондан марказидан кетма-кет бешта футболчини алдаб ўтиб, гол уришга қодир эмаслигини жуда яхши ҳис қилади, - деди Гаиска Мендьета. - Бироқ у жамоага қачон ва қаерда кераклигини билади. "Атлетико" қарши учрашувда Иско ва Хамес Родригес ўзини кўрсатиши керак.
Мендьетанинг таъкидлашича, "Атлетико" устози Диего Симеоне шогирдларини "Реал"ни ўз майдонида ҳам, сафарда ҳам енгишга қодир қилиб тарбиялаган. Шунинг учун ҳам Криштиану Роналду ва унинг жамоадошларига Мадрид дербисида ғалаба кафолатланган эмас.
Фикрлар