Роналдунинг ЕЧЛдаги голлари сони 125 тага етди

Туриннинг "Ювентус" клуби форварди Криштиану Роналду бугун бўлиб ўтган "Аякс"га (1:1) қарши ўйинда ҳам ўз номини таблога ёздириб қўйди.

Ушбу гол эса 34 ёшли португалиялик футболчи учун ЕЧЛдаги 125-гол бўлди.

Таъкидлаш керакки, Роналду ушбу мусобақа тарихидаги энг яхши тўпурар ҳисобланади. Унинг бу борадаги энг яқин таъқибчиси "Барселона" форварди Лионель Мессидир. Аргентиналик футбол юлдузи ҳисобида ҳозирча 108та гол мавжуд.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!