Роналдунинг фаолиятида бунақаси ҳали бўлмаганди
Ads

Хабарингиз бор кеча УЕФА Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи илк туридан ўрин олган “Валенсия” ҳамда “Ювентус” жамоалари ўртасидаги баҳсни бошқариб борган ҳакам Феликс Брих туринликлар форварди Криштиану Роналдуга қизил карточка кўрсатиб майдондан четлатди.

Эътиборли жиҳати, 33 ёшли португалиялик футболчи фаолияти давомида Чемпионлар лигасида шу кунгача жами 154та ўйинда майдонга тушган ва бирор марта ҳам қизил карточка олмаган. Бу унинг учун дастлабкиси бўлди.

Маълумот учун, Роналдуга фаолияти давомида шу кунгача жами 11та қизил карточка кўрсатилган.