Роналдунинг голи йилнинг энг яхшиси деб топилди (видео)

Криштиану Роналду жорий мавсумдаги яна бир шахсий совринини қабул қилиб оладиган бўлди.

Гап шундаки, португалиялик футболчи МЮнинг жорий мавсум АПЛда киритилган энг чиройли голи муаллифига айланди. Унинг "Тоттенҳэм" дарвозасига қарийб 30 метр масофадан урган голи энг яхши деб топилди.

Ўша куни Криштиану ҳет-трикни расмийлаштирганди. Аввалроқ, "қизил иблислар" мухлислари уни мавсум футболчиси деб топган эди.

37 ёшли ҳужумчи жорий мавсум аввалида манкунияликлар сафига келиб қўшилганди. Қуйида унинг МЮнинг 2021/22 йилги мавсумдаги энг чиройли голини томоша қилишингиз мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!