Роналдунинг ҳамюрти Роланду “Зенит”га ўтади

 

Франциянинг “Марсель” клуби ҳимоячиси Роланду Россиянинг “Зенит” клубига ўтишга жуда яқин турибди.

Италия ОАВлари хабар беришича, португалиялик ҳимоячининг хизматларига “Зенит” бош мураббийи Роберто Манчини шахсан қизиқиш билдирмоқда.

Роландунинг амалдаги клуби билан шартномаси 2018 йилнинг июнида ўз якунига етади. Шу сабабли “Марсель” унинг трансферидан пул ишлаб олмоқчи.  Португалиялик футболчининг трансфер қиймати 1,5 миллион еврога баҳоланмоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)