Роналдунинг жамоаси Англияда машҳур футболчини олиб келади

TIGGO 2 PRO

Криштиану Роналду “Ан-Наср”да қолиши учун йил бошида клуб раҳбариятидан таркибни кучайтиришни талаб қилган эди.

Риёдликлар португалиялик юлдуз талабини бажармоқда. Қишда “Астон Вилла” тўпурари Жон Дуранни 77 миллион еврога харид қилган “Ан-Наср” энди Англия Премьер-лигасидан кучли ҳимоячи олиб келмоқчи.

Give me Sport нашрининг ёзишича, саудияликлар “Арсенал” ҳимоячиси Габриэл Магальяйнсга жиддий қизиқиш билдирмоқда.

Улар 27 ёшли бразилиялик футболчини ёзда ўз сафига қўшиб олишни режалаштирган. “Ан-Наср” марказий ҳимоячини катта маош билан ўзига оғдиришни кўзлаяпти. Шайхлар Магальяйнсга ҳар мавсум учун 20 миллион евро миқдорида маош ваъда қиляпти. Бу футболчининг ҳозирги маошидан уч баравар кўп.

Манбага кўра, Габриэл бу мавсумни “канонирлар” сафида тугатганидан кейин ёзда “Ан-Наср” таклифи бўйича музокара  ўтказишга тайёрлигини билдирган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!