Роналдунинг жароҳати ҳақида дастлабки маълумотлар эълон қилинди

Туриннинг "Ювентус" клуби форварди Криштиану Роналду Португалия терма жамоаси сафида кеча Сербияга (1:1) қарши бўлиб ўтган ўйинда жароҳат олган эди.

Эслатиб ўтиш лозимки, 34 ёшли футболчи кечаги ўйиннинг 30-дақиқасида жароҳат олиб майдонни тарк этган эди.

Берилган маълумотларга кўра дастлабки тиббий текширувлар Роналдунинг ўнг оёқ сон мушакларида шикастланишни аниқлаган. Аммо, унинг соғайиши учун қанча муддат талаб этилишини билиш учун эса яна бир нечта тиббий кўрик ўтказилиши керак.

Эслатиб ўтамиз, “Ювентус” 10 апрель куни Чемпионлар лигаси чорак финалида “Аякс”га қарши баҳс олиб боради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!