Роналдунинг ўғли асосий таркибга қўшилади ва отаси билан ўйнайди

Саудия Арабистонининг “Ан-Наср” клуби Криштиану Роналдунинг 16 ёшли ўғли кенжа Криштиануни келаси мавсумдан бошлаб асосий жамоага қўшиш имкониятини кўриб чиқмоқда.

Маълум қилинишича, футболчи июнь ойида 16 ёшга тўлади ва Португалия ёшлар терма жамоасида ўйнамоқда.

Клуб унинг ривожланишини диққат билан кузатмоқда ва энг тўғри йўлни танлашга ҳаракат қилмоқда. Асосий жамоага қўшиш вариантлардан бири сифатида қараяпти.

Криштиану Роналду 2023 йилдан буён “Ан-Наср” сафида ўйнамоқда. Жорий мавсумда 41 ёшли ҳужумчи 25 та ўйинда 24 та гол ва 2 та голли узатма амалга оширган.

Унинг жамоаси турнир жадвалида биринчи ўринда бормоқда ва энг яқин таъқибчи “Ал-Ҳилол”дан 8 очкога олдинда боряпти.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!