Роналдунинг “Олтин тўп-2016”ни қўлга киритиши аниқ бўлди

Хабарингиз бор, France Football журнали жорий йилги “Олтин тўп” мукофоти соҳибини 12 декабрь куни эълон қилади.

Даслабки тахминларга кўра, ушбу мукофот бу йил Португалия терма жамоаси ва “Реал” клуби ҳужумчиси Криштиану Роналдуга насиб қилади ва ҳаттоки Mundo Deportivo нашри бу борада “қироллик клуби”ни хабардор қилган.

“Олтин тўп”ни топшириш маросими 12 декабрь куни бўлиб ўтади.

Ҳозирда мукофотга Криштиану Роналдудан ташқари Антуан Гризманн (“Атлетико”) ва Лиоенль Месси (“Барселона”) асосий даъвогар ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, Роналду ушбу мукофотга 2008, 2013 ва 2014 йилларда ҳам эга чиққан.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!