Роналдунинг онаси Жоржинани йўқотиш учун фолбинга борганми?

“Ан-Наср” ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг онаси Мария Долорес Авейру ўғли ва унинг севгилиси Жоржина Родригес муносабатларига қарши экани ҳақидаги хабарларни инкор этди.

- Мен ўз номим ва ўғлимнинг рафиқаси Жоржина ҳам кирадиган оиламиз номидан шуни маълум қиламанки, ўзим ва оилам шаънини тиклаш учун адвокатларга мурожаат қилганимни тасдиқлайман.

Португалиянинг машҳур газеталаридан бири рекламаларида менинг номимдан фойдаланган. Бу ёлғон, туҳмат ва чиркин хабарда мени фарзандларим бахтига раҳна соладиган ишларни қилишда айблашган.

Менинг номам омма олдида камситилишига, нопрофессионал манба номимдан шунчаки фойдаланишига йўл қўймайман. Уларнинг гапи асоссиз эканини исботлаб бераман. Набираларим бу танқидоарни ўқияпти. Айнан мана сабабли таслим бўлмайман ва бу газета қилмишига ҳисоб беради, - деди Мария Долорес Авейру.

Маълумотларга қараганда, Socialité нашри Авейру хоним ўғлини Жоржинадан ажратиш учун фолбинларга мурожаат қилгани ҳақида маълумот тарқатган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!