Роналдунинг шаънига доғ тушди

Турин прокуратураси Криштиану Роналдунинг акаси Уго Динарте Сантуша Авейруга жиноий иш очди. Футболчининг акаси фирибгарликда айбланмоқда.

Маълумотларга қараганда, Туриннинг Pegaso фирмаси воситачи орқали Уго Авейру бошқараётган Mussara компаниясидан Роналдунинг музейи логотипи туширилган футболкаларни ишлаб чиқариш учун 500 минг евролик маҳсулотга буюртма олган.    

Кейинроқ, Mussara  компанияси футболкаларни ишлаб чиқаришга расман рухсат бермаганини иддао қилди. Натижада Авейру копмпанияси тайёр маҳсулотни утилизация қилиш учун мусодара қилди ва ҳар бир футболка учун 4 евродан тўлади. Маълум бўлишича, Авейру маҳсулотни йўқ қилмаган ва Фуншал шаҳридаги Роналдунинг музейида ҳар бир футболкани 40 евродан пуллаган.

Pegaso  компанияси алданганини билиб қолиб, Авейруни судга берди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)