Роналдусиз Португалия тарихга кирди

  • 12 сентябрь, 2023, 12:23
  • Oybek Yo’ldoshev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Португалия терма жамоасининг 2024-йилги Европа чемпионати саралаш баҳсида Люксембург устидан қозонилган ғалабаси ҳар икки жамоа учун ҳам тарихий аҳамиятга эга бўлди.

Tecno

Роберто Мартинес шогирдлари ўз майдонида кечган баҳсда 9:0 ҳисобида зафар қучди. Португалия учун бу ғалаба тарихдаги энг йирик ғалаба бўлди. Португалияликлар бунгача саккизтадан кўп гол фарқи билан ғалаба қозонишмаган.

Люксембург тарихида тўртинчи марта шундай йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва энг ёмон натижасини такрорлади. Бунгача “Қизил шерлар” Германияга (1936 йилда) 0:9, Англияга эса икки марта (1960 ва 1982) ютқазишган.

Португалия терма жамоаси олти учрашувда олтита ғалабани қўлга киритди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!