Роналдусиз "Юве" дебютант майдонида очко йўқотди

Италия А Серияси 9-туридан ўрин олган "Беневенто" - "Ювентус" учрашуви ўз якунига етди. Унда 1:1 ҳисоби қайд этилди.

Ўйиндаги ҳисоб 21-дақиқада Альваро Мората томонидан очилди. "Кекса сеньора" ҳужумчиси жарима майдонидаги фаол ҳаракати билан рақиб футболчисини алдаб ўтиб, узоқ бурчакни ишғол этди. Бу голга бўлим сўнгида майдон эгалари Гаэтано Летициянинг аниқ зарбаси билан жавоб қайтара олди.

Ушбу ўйиндан кейин 17 очко тўплаган "Ювентус" онлайн турнир жадвалида 5-ўринни эгаллаб турган бўлса, "Беневенто" 10 очко билан 12-поғонада жойлашган.

  • 90+6'

    Учрашув якунланди. Матнли трансляция Жавоҳир Азимов томонидан олиб борилди. Эътиборингиз учун раҳмат!

  • 90+6'

    Ҳакамга жиддий эътироз билдиргани учун Мората қизил карточка билан жазоланди.

  • 90+5'

    Ўйин якунланай деганда "Юве" қўшимча ресурсларини амалга ошириб, тезкор ҳужумлар уюштирмоқда. 

  • 90+4'

    Дибала рақиб жарима майдони ичида йиқилиб тушди, ҳакам эса жим.

  • 90+2'

    Деян Кулусевски ўта хавфли жарима зарбасини ижро этди, бироқ унга бироз аниқлик етишмади.

  • 90'

    Ўйиннинг асосий вақтига 6 дақиқа қўшиб берилди.

  • 86'

    Мезбонлар ҳимоячиси Федерико Барба ҳам рақибига нисбатан қўполлик ишлатиб, огоҳлантирилди.

  • 82'

    "Беневенто" ярим ҳимоячиси Паскуале Съкяттареллага ҳам сариқ карточка кўрсатилди.

  • 80'

    Куадрадо огоҳлантирилди.

  • 75'

    Куадрадо жарима майдони яқинида қоида бузди. Мезбонларда яхши стандарт вазият юзага келди.

  • 72'

    Мезбонлар сафида эса 3 та ўзгариш: Ионице, Капрари ва Лападуланинг ўрнига ўйинга Тельо, Туя ва Сау қўшилди.

  • 69'

    "Юве" сафида 3-ўзгариш: Федерико Кьезанинг ўрнига майдонга Федерико Бернардески тушди.

  • 67'

    "Кекса Синьора"нинг кетма-кет бесамар ҳужумларига "Беневенто" ҳам ноаниқ ҳужуми билан жавоб қайтарди.

  • 63'

    Куадрадо ижро етган бурчак зарбаси тўппа-тўғри дарвозабоннинг қўлига бориб тушди.

  • 62'

    Меҳмонлар сафида бир йўла 2 ўзгариш амалга оширилди. Ўйинга Артур ва Ремзининг ўрнига Бентанкур ва Кулусевски қўшилди.

  • 58'

    Яқиндагина майдонга тушган Маджо Моратага нисбатан қўполлик ишлатиб, сариқ карточка ишлаб олди.

  • 55'

    Мезбонлар ҳужуми яна ноаниқ якунланди

  • 54'

    Сўнгги 6-7 дақиқадан бери туринликларнинг кучли прессинги натижасида "Беневенто" футболчилари рақиб майдонига ўта олишмаяпти.

  • 50'

    "Юве" футболчилари томонидан амалга оширилган бурчак тўпи 2-тўлқиндан сўнг бош билан берилган ноаниқ зарба эвазига бесамар кетди.

  • 48'

    "Беневенто" футболчилари хавфли ҳужум ташкил этишди. Мезбонларнинг хужуми Импротанинг ноаниқ зарбаси билан якунланди.

  • 46'

    Фабрицио Паскуанинг ҳуштаги янгради ва иккинчи таймга старт берилди! 

  • 46'

    Футболчилар майдонга қайтмоқда. Биз ҳам қайтамиз!

  • 45+4'

    Танаффус!

  • 45+3'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ! "Беневенто" ҳисобни тенглаштирди!

    Летиция ҳаводан келаётган тўпни тўхтатмасдан дарвозага йўллади. Тўп устунга тегиб, дарвозадан жой олди.

  • 45+2'

    Майдон эгалари бурчак тўпидан наф чиқара олмади.

  • 45'

    Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди.

  • 45'

    Дибаланинг ўзи стандарт вазиятдан ноаниқ зарба йўллади.

  • 44'

    Жарима майдони яқинида Дибалага нисбатан қоида бузилди.

  • 42'

    Тайм сўнгини "Юве" футболчилари тўп назорати билан ўтказяпти.

  • 40'

    Марказга узатилган тўпни Дибала дарвозага йўллади. Тўп ҳимоячига тегди.

  • 37'

    Кьеза жароҳат олиб майдонда ётибди. Унга тиббий ёрдам керак.

  • 35'

    Дибала рақиб жарима майдонида йиқилди. Ҳакам бу вазият пенальтига тортмаслигини билдирди.

  • 34'

    Жароҳат олган Кальдтора ўйинни давом эттира олмади. Унинг ўрнига Кристиан Маджо майдонга тушди.

  • 33'

    Кальдиорага тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

  • 31'

    Рэмзининг зарбасидан кейин дарвозабон яхши реакция кўрсата олди.

  • 28'

    Лападула "Юве" жарима майдонида йиқилиб тушди. Ҳакам ўйинни давом эттиришга рухсат берди.

  • 26'

    Рэмзи билан ажойиб комбинация уюштирган Дибала дарвозабон қаршисида ноаниқ зарба берди.

  • 24'

    Бу сафар Рэмзи воқеалар ривожидан бироз илгарилаб кетди.

  • 21'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ! "Юве" ҳисобни очди!

    Жарима майдони ичида бир рақибини алдаган Мората ўткир бурчакдан аниқ зарба берди.

  • 19'

    Мората офсайдда қолиб кетди.

  • 17'

    "Юве" футболчилари рақиб жарима майдонига ёриб киришга қийналяпти.

  • 15'

    Ўйин, асосан, марказда кечмоқда.

  • 12'

    Ҳар икки жамоа вакиллари ҳам тез-тез олдинга ўтяпти.

  • 10'

    Стандарт вазиятдан "Беневенто" футболчиси шерикларига тўп оширди. Дарвозабон тўпни уриб юборди.

  • 7'

    Марказга оширилган тўпни Шенсний ушлаб олди.

  • 4'

    Жарима майдонига узатилган тўпни мезбонлар узоқлаштирди.

  • 2'

    "Ювентус" дастлабки дақиқалардан тўпни назорат қилмоқда.

  • 1'

    Учрашув бошланди!

  • 0'

    Ўйин футбол афсонаси Диего Марадона хотирасига 1 дақиқалик сукут билан бошланади.

  • 0'

    Футболчилар майдонга тушиб келди. Ўйин бир неча дақиқалар ичида старт олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!