Россия - Испания учрашувининг энг арзон чиптаси 600 рубль, энг қиммати эса...

14 ноябрь куни Санкт-Петербург шаҳридаги “Санкт-Петербург Арена”да бўлиб ўтадиган Россия ҳамда Испания терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашуви учун чипталар сотуви бошланди. Бу ҳақда Россия футбол иттифоқи расмий сайти маълум қилди.

Унга кўра ушбу ўйин учун сотувга чиқарилган чипталарнинг энг арзони 600 рубль, энг қиммати эса 2500 рублдан сотилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Станислав Черчесов бошчилигидаги россияликлар дастлаб 11 ноябрь куни Москвада Аргентинага қарши майдонга тушишса, кейинчалик орадан 3 кун ўтиб Санкт-Петербургда Испания билан куч синашишади.