Россия антидопинг агентлиги бош директори туҳматга қолди
Россия антидопинг агентлиги (RUSADA) бош директори Ю.Ганус агентликка ажратилган давлат маблағларининг бир қисмини мақсадсиз ишлатгани ва ўзлаштиргани юзасидан аноним айбловлар тарқалди.
Ю.Ганус эса ушбу айбловларнинг барчаси туҳмат ва унга нисбатан тазйиқ ўтказишга уринишлар, деб жавоб қайтарди.
Эслатиб ўтамиз, россиялик спортчилар допинг можаролари сабаб яқин 4 йил ичидаги йирик мусобақалардан четлатилган эди.
Фикрлар