Россия чемпионатида 50 фоизгача мухлислар ташрифига рухсат берилади

Москва мэри Сергей Собянин ўзининг расмий саҳифасида коронавирус пандемияси ортидан қабул қилинган чекловларни енгиллаштириш ҳақида маълумот берди.

"Спорт мусобақаларида трибуналар сиғимига қараб мухлислар иштирокини 10 фоиздан 50 фоизгача кўтарамиз", - дейилган расмий баёнотда.

Таъкидланишича, ушбу қарор фақатгина биринчи августдан кучга киради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!