Россия чемпионатида порлаётган Иброҳимхалил Йўлдошевнинг ўйини whoscored.com нашри томонидан баҳоланди (Фото)

Россия чемпионатининг 17-турида "Нижний Новгород" ва "Рубин" жамоалари ўзаро беллашди. Учрашувда майдон эгалари 2:1 ҳисобида зафар қучди.

Мезбонлардан Калинский дублга эришди, қозонликларнинг ягона голига Дрейер муаллифлик қилди. Легионеримиз Иброҳимхалил Йўлдошев асосйи таркибда майдонга тушиб, 90 дақиқа тўлиқ ўйнади.

Статистика билан шуғулланувчи whoscored.com беллашувда ҳаракат қилган футболчиларга балл қўйди. Унга кўра, Йўлдошев жамоасидаги энг юқори баллни қўлга киритган учинчи футболчи бўлди. 
 
Қуйида whoscored.com нашри томонидан қўйилган баллар билан танишинг:
 
photo_2021-12-06_10-02-14

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!