Россия ЕЧЛ финалидан маҳрум қилиниши мумкин!
Чемпионлар Лигаси финал учрашуви 28 май куни Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида ўтказилиниши лозим эди.
"Associated Press" ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, УЕФА бу ҳуқуқни Россиядан олиб қўймоқчи. Сабаб сифатида Россия ва Украина ўртасида кечаётган можаро кўрсатилмоқда. Якуни қарор ташкилот ижроия қўмитасининг 25 февраль куни бўлиб ўтадиган фавқулодда йиғилишида маълум қилинади.
23 февраль куни Буюк Британия ташқи ишлар вазири Лиз Трасс Санкт-Петербургни финалдан маҳрум қилишга чақирган эди. Эслатиб ўтамиз, ЕЧЛ ҳал қилувчи беллашуви 28 май куни "Газпром арена"да бўлиб ўтади. Бу стадион 2008 йилги "Челси" ва "Манчестер Юнайтед" ўртасидаги финалга ҳам мезбонлик қилган.
Фикрлар