Россия футбол иттифоқи президенти Черчесовнинг истеъфоси ҳақида гапирди

Россия футбол иттифоқи президенти Александр Дюков терма жамоа бош мураббийи Станислав Черчесовнинг истеъфога чиқарилгани ҳақида гапирди.

“Станислав Саламович билан бирга ўзаро келишган ҳолда шартномани бекор қилишга қарор қилдик. Россия футбол иттифоқи терма жамоани 2022 йилги жаҳон чемпионатининг саралаш ўйинларига тайёрлайдиган бош мураббий лавозимига номзодларни қидиришни бошлайди”, - деди Дюков.

Станислав Черчесов Россия терма жамоасини 2016 йилдан буён бошқариб келаётган эди. Унинг қўл остида Россия ўз майдонида ўтказилган 2018 йилги жаҳон чемпионатида чорак финалга қадар етиб борди.

Россия “Евро-2020”нинг “B” гуруҳида Бельгия, Дания ва Финляндия терма жамоаларига қарши баҳс олиб борди ва сўнгги ўринда қолиб кетди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!