Россия Копенгагенда Данияга йирик ҳисобда ютқазиб қўйди (видео)

Европа чемпионати “B” гуруҳ 3-турида Россия ва Дания терма жамоалари ўзаро баҳс олиб борди.

Копенгагендаги ўйин голларга бой кечди. Унда 4:1 ҳисобида Дания терма жамоасининг қўли баланд келди. Шу куни ғолиб жамоа сафида голларни Миккель Дамсгаард 38', Юссуф Поульсен 59', Андреас Кристенсен 79' ва Йоаким Мехле 82' киритди. Россияликларнинг ягона жавоб голига Артем Дзюба 70' муаллифлик қилди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!