Россия ОАВ: Назорат ўйинларида Педро Роча Ўруновга қараганда ўзини анча ишончли кўрсатди

"Спартак" клуби шарафини ҳимоя қилаётган Остон Ўрунов Дубайдаги йиғин давомида ўтказилган 3 ўйиннинг 2 тасида майдонга тушди. "Қизил-оқлар"нинг ушбу машғулотларидаги легионеримизнинг ҳаракатлари ҳақида Россия ОАВ шундай ёзмоқда:

"Уфа" Ўрунов борасида "Спартак"ка анча олдин таклиф жўнатган эди. Уни бу нархга сотгандан кўра, ўринбосарлар таркибига юборган маъқул. Ўрунов трансфери амалга ошганида, Шамиль Газизов раҳбариятни Остон "25 млн евролик футболчи", деб ишонтирган ва "Герта"нинг 5 млн евролик таклифи ҳақида гапирганди. Ўртоқлик учрашувлари давомида биз "Герта" нима сабабдан унга қизиқиш билдирганини тушуна олмадик.

Назорат ўйинларида Педро Роча Ўруновга қараганда ўзини анча ишончли кўрсатди. Агар Промес трансфери амалга ошмаса, Остон таркибни кенгроқ сақлаб туриш учунгина жамоада қолиши мумкин. Клуб раҳбарияти Промес билан ҳозироқ шартнома имзоламоқчи, чунки унинг масаласига аниқлик киритилган. Аммо қишда ушбу трансфер амалга ошмаса, ёзда бу вариантга қайтилмаслиги ҳам мумкин".

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
⚽️FANAT M-YU⚽️
08/02/2021 07:35
Oston anchadan beri o‘yin amalyotisizqolib ketgan Pedro rocha esa so‘ngi bor dekabrda maydonga tushgan Ostonchi Ruslar har nimani bir nima deb gapiraverishadi