Россия ўз ўрнини Руминияга бой берди

Россия терма жамоаси кеча УЕФА Миллатлар лигаси сўнгги 6-турида сафарда Сербияга 5:0 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.

Параллель кечган баҳсда Руминия Шимолий Ирландия билан (1:1) дуранг ўйнади. Шу тариқа, Руминия ФИФА рейтингидаги очколари сонини 1466 тага етказиб олди. Россия ҳисобида эса, 1461 очко мавжуд. Шу боис, Руминия “ЖЧ-2022” саралаш қуръасида 2-саватчадан жой олади. Белградда мағлуб бўлган Россия 3-саватчага тушириб юборилади.

УЕФА Миллатлар якунига кўра, Россия ҳам, Руминия ҳам “B” дивизионда қолди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!