Россия Премьер Лигаси 17-тур баҳслари якунланди

Бугун бир қатор ҳамюртларимиз тўп сураётган Россия Премьер Лигасининг 17-тури доирасидан ўрин олган учрашувлар ўз якунига етди.

Куннинг сўнгги баҳсида Москванинг “Спартак” клуби ўз майдонида “Рубин”ни қабул қилган бўлса, Одил Аҳмедовнинг собиқ жамоаси “Анжи” Туланинг “Арсенал” жамоаси меҳмони бўлди.

Қизиқарли ва анча асабий тарзда кечган баҳсларнинг ҳар иккаласида мезбонлар ғалаба қозонишди.

Қайд этиш жоиз, бироз олдинроқ Одил Аҳмедов тўп сураётган “Краснодар” жамоаси ўз майдонида Самаранинг “Крылья Советов” клубини таслим этолмаганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!