Россия Премьер лигаси. "Торпедо" мавсумдаги 10-мағлубиятини қабул қилиб олди, Эркинов 1 тайм ўйнади
Россия Премьер лигаси 14-туридан ўрин олган "Ахмат" - "Торпедо" учрашуви ниҳоясига етди. Унда майдон эгалари 1:0 ҳисобида зафар қучди.
Беллашув тақдирини Муҳаммад Конатенинг 41-дақиқада киритган ягона голи ҳал этиб берди. Ҳожимат Эркинов иккинчи бўлим бошида майдонга туширилди.
Шу тариқа, грознийликлар очколари сонини 23 тага етказиб олди. Сўнгги поғонадаги москваликлар ҳисобида 6 очко бор.
Фикрлар