Россия премьер-лигаси янги мавсумининг илк турида стадионларга рекорд даражада томошабин келди
Хабарингиз бор кеча бўлиб ўтган “Локомотив” – “Рубин” (1:1) жамоалари учрашувидан сўнг Россия премьер-лигасининг 2019/20 йилги мавсум илк турига якун ясалди.
Эътиборлиси, бу мавсумнинг дастлабки турида стадионларга рекорд даражада мухлис ташриф буюрди. Аниқроғи, премьер-лиганинг биринчи турини бевосита стадионлардан туриб 183 617 нафар мухлис кузатиб борди. Бу эса рекорд кўрсатгич ҳисобланади.
Маълумот учун, бу борадаги аввалги рекрд ўтган 2018/19 йилги мавсумда қайд этилган эди. Ўшанда илк турга жами 169 600 нафар мухлис ташрифи қайд этилган.
Фикрлар