Россия собиқ президенти: "Агар бу спортчилар учун фойдали бўлса, нега йўқ?"
Россиянинг собиқ президенти Дмитрий Медведев Россиянинг Осиё футбол конфедерациясига ўтиши ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
"Агар бу спортчилар учун фойдали бўлса, нега йўқ? Қаердадир плюсларни беради, қаердадир минусларни беради. Лекин Осиё федерациясининг савияси юқори ва бунданда олдинга силжийди. Агар бирор нарса бўлса, биз кейинроқ қайтамиз ёки қоламиз ", - дея Медведевнинг сўзларини ёзади "РИА Новости Спорт".
Эслатиб ўтамиз, FIFA ва UEFAнинг қўшма қарори билан Россия терма жамоаси ва клублари халқаро турнирларда иштирок этишдан четлаштирилди. Шу ҳафтада Россия терма жамоаси Эронга қарши ўртоқлик учрашуви ўтказди. Учрашув 1:1 ҳисобида дуранг билан якунланди.
Фикрлар