Россия терма жамоаси собиқ мураббийи: "ОФК қитъасига ўтишдан маъно йўқ"
Станислав Черчесов Россия футболининг Осиё қитъасига ўтиши мумкинлиги ҳақидаги саволга жавоб берди.
- Россиянинг Осиёга ўтиши ҳақидаги гапларга қандай қарайсиз?
- Мендан бу мавзу ҳақида тез-тез сўрашади. Мен оддийгина жавоб бераман. ОФК бошқа сайёрада жойлашганми? У ҳам ФИФА аъзоси.
Майли, биз Осиёга кўчдик ҳам дейлик. Нима ўзгаради. У ерда поляклар биз билан УЕФАда ўйнашни хоҳламади. Бу ерда японлар ёки австралияликлар ўйнашни хоҳламайдилар. Шунда биз нимага эришган бўламиз. Агар Европада биз билан ўйнашни истамайдиганлар бўлса, Осиёда ҳам бундайлар албатта бўлади.
Бизни ОФК бу ерга келинг чақиришяптими? Йўқ. Шунинг учун биз иллюзия қурмаслигимиз керак. Балки ўз ишимизни ўйлашимиз керак. Клублар ўйнаяпти, футбол ўсмоқда, футболчилар шу орқали Европага кетишяпти.
Ҳаммаси жойида бўлса, биз тез орада ўз ватанимиз УЕФАга қайтамиз", - деди Россия терма жамоасининг собиқ бош мураббийи.
Фикрлар