Россия терма жамоаси яна бир футболчини маҳаллийлаштириши мумкин
"Нижний Новгород" клуби ярим ҳимоячиси Мамаду Майга Россия терма жамоасида ўйнаши мумкин. Африкалик футболчининг фикрича, унга Мали терма жамоасидан ҳам таклиф бор.
"Россия паспортим бор. Россия терма жамоасида ўйнай оламанми? Кўрамиз. Лекин шундай ҳуқуқим бор. Менга Мали терма жамоасидан таклифлар бўлса, улар менга қўнғироқ қилишади. "Агар бир вақтнинг ўзида Россия ва Мали терма жамоасидан таклиф бўлса, қай бирини танлайман? Ҳозирча айтолмайман! Рус тилини қандай ўргандим? Дўстларим билан гаплашиб, кўчада, далада гаплашиб ўзимни ўргатганман”, - деди Майга.
Маълумот учун, 27 ёшли Майга сўнгги 2 йил давомида Москванинг "Велес" жамоаси шарафини ҳимоя қилган.
Эслатиб ўтамиз, Россия терма жамоаси сафида бир қатор маҳаллийлаштирилган футболчилар тўп суриб келмоқда. Дарвозабон Гильерме, ҳимоячи Марио Фернандес шулар жумласидандир.
Фикрлар