Россия терма жамоасининг асосий футболчиси Бельгияга қарши ўйнолмаслиги мумкин

“Монако” клуби ва Россия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Александр Головин Евро-2020 саралашидан ўрин олган Бельгияга қарши ўйинда иштирок этолмаслиги мумкин.

Рус нашрларининг хабар беришича Головинда кичик жароҳат мавжуд. У Франция чемпионатининг ўтган турида “Дижон”га қарши беллашувни оғриқ қолдирувчи воситалар ёрдамида ўтказган.

Маълумот учун, Россия – Бельгия баҳси 16 ноябрь куни Санкт-Петербургдаги “Газпром Арена”да бўлиб ўтади.