Россия УЕФА коэффициентлар жадвалида 7-ўринда қолди

Кеча “Краснодар” ва “Зенит” жамоаларининг Европа лигасидаги мағлубиятларидан сўнг, Россия УЕФА коэффициентлар жадвалида Португалияни олдинга ўтказиб юборди ва 7-ўринга тушиб кетди.

Жадвалда Португалия 48,999 очко тўплаган ҳолда 48,732 очкога эга Россияни ортда қолдирди ва бу ҳолат ўтган беш мавсумдан буён ўзгармаяпти.

Маълумот учун, коэффициентлар жадвалида 6-ўриндаги мамлакатдан 2018-2019 йилги УЕФА Чемпионлар лигасида 2та жамоа тўғридан-тўғри гуруҳ босқичида иштирок этса, 7-ўриндаги мамлакатдан фақатгина 1та клуб мусобақани гуруҳ босқичидан бошлайди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!