Россия яна бир йирик футбол мусобақасига мезбонлик қилиши мумкин

Россия 2018 йилда жаҳон чемпионатига мезбонлик қилди. Тўрт йилликнинг асосий футбол воқеаси энг юқори савияда ташкил этилди ва ҳатто ФИФА Россиядаги жаҳон чемпионатини тарихдаги энг яхшиси деб тан олди.

Яқин келажакда Россияда яна бир йирик футбол турнири бўлиб ўтиши мумкин. “Спорт-Экспресс” хабарига кўра, ҳозирда мамлакат футбол иттифоқи Европа чемпионати мезбонлигига ариза топшириш имконияти кўриб чиқилмоқда. Гап 2032 йилдаги континентал форум ҳақида кетмоқда.

Эслатиб ўтамиз, кейинги Европа чемпионатига 2024 йилда Германия мезбонлик қилишини қўшимча қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!