Россияда легионерлар лимити ўзгаришсиз қолади
Россия спорт вазири Олег Матицин мамлакат чемпионатида легионерларга қўйилган лимит ўзгармаслигини айтди.
“Ҳозирча легионерлар учун лимитни ўзгартириш режаси йўқ”, - деди вазир.
2020/21 йилги мавсумдан бошлаб клублар қайдномага киритадиган 25 нафар футболчидан кўпи билан 8 нафари хорижлик бўлиши мумкин. Яъни Россияда “17+8” кўринишида лимит мавжуд.
Фикрлар